Андижон вилояти юридик техникуми директорининг
2020 йил 5 июндаги
21-ум-сон буйруғига
ИЛОВА
Андижон вилояти юридик техникумининг
ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 858-сон қарори ҳамда Адлия вазирлигининг 2020 йил 25 майдаги 90-ум-сон буйруқлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Андижон вилояти юридик техникуми (кейинги ўринларда техникум деб юритилади) меҳнат ва ўқув жараёнига оид бўлган муносабатларни тартибга соладиган локал норматив ҳужжат ҳисобланади.
1-боб. Умумий қоидалар
- Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
педагог ходим – муайян мутахассисликка эга, техникум билан меҳнат шартномаси асосида ўқитувчилик лавозимига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ходим – техникум билан меҳнат шартномаси асосида техник ва хизмат кўрсатиш вазифалар билан боғлиқ лавозимларга қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
меҳнат шартномаси – ходим билан техникум ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишув;
техникум раҳбарияти – техникум директори ва унинг ўринбосарларидан иборат.
- Ушбу Қоидалар техникумнинг ички меҳнат тартибини, техникум, раҳбарият, педагог ва бошқа ходимларнинг бурчларини, ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини ўзгартириш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини, иш вақти, дам олиш вақти ва ундан фойдаланиш, ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби ва ўқув интизоми, шу билан бирга, иш ва ўқишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш, меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун жавобгарлик ва бинолар ичидаги тартибни белгилайди.
- Техникумнинг ички меҳнат тартиби қоидаси Андижон вилояти юридик техникум ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда техникум директори билан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради.
- Қоидаларга риоя қилиш иш берувчи ва ходим учун мажбурий ҳисобланиб, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
2-боб. Техникум раҳбарияти, педагог ва бошқа ходимларининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари
1-§. Раҳбариятнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари:
- Қуйидагилар техникум директорининг асосий вазифалари
ва мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Тошкент давлат юридик университети буйруқлари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг техникумга тегишли талаблари бажарилишини таъминлаш;
Давлат таълим стандартлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги 858-сон қарори талаблари бажарилишини таъминлаш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
Ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
Атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
Таълим муассасасининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган ёки содир этлиши режалаштирилаётган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фактларни аниқласа, ушбу маълумотни алоқа каналлари орқали коррупцияга қарши сиёсатида фаолият кўрсатаётган шахсларга тақдим этиш;
педагог ва бошқа ходимларнинг меҳнатини, ўқувчиларнинг ўқишини ташкил этиш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш ҳамда ўқиш сифатини ошириш мақсадида қонун ҳужжатларида, меҳнат шартномасида назарда тутилган шарт-шароитларни яратиш;
педагог ва бошқа ходимларга бажарган иши учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлашни таъминлаш;
меҳнат, илмий фаолият, ижро ва ўқув интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича шарт-шароитларни таъминлаш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда техникумнинг хўжалик ва молия-иқтисодиёт фаолиятини бошқариш, мавжуд моддий-техника базаси,
мол-мулкни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, молия-хўжалик фаолият натижалари бўйича жавобгар бўлиш;
қонун ҳужжатларида ва техникум Уставида белгиланган ваколат доирасида молия-хўжалик фаолият билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, фаолиятнинг баъзи йўналишлари бўйича таркибий тузилмалар раҳбарларини масъул деб белгилаш ҳамда улар томонидан юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
қонун ҳужжатлари, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ педагог ва бошқа ходимларнинг дам олиш ҳуқуқларининг амалга оширилиши, уларга тегишли тўловлар тўланишини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ва бошқа ходимлар, ўқувчилар фаолиятига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ ўзининг вакиллари орқали жамоа шартномасини тузиш;
ўқув, тарбиявий ишларни ташкил қилиш, меҳнат, илмий фаолият ва ўқув интизоми, таълим сифатини оширишга эришиш, педагог ва бошқа ходимларнинг малакасини ошириш орқали касб маҳоратини юксалтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
педагог ва бошқа ходимларнинг турли хил Давлат грантлари ва жамоат ташкилотлари танловларида қатнашишини ташкил этиш ишларини амалга ошириш;
техникум илмий педагогик кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) раҳбарлик қилиш;
меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;
педагог ва бошқа ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича техникумнинг фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда суғурталанишини таъминлаш;
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ фуқароларнинг оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини белгиланган тартибда ва муддатда холисона кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номенклатурасига тегишли бўлган директор ўринбосари лавозимига тайинланган номзодлар билан меҳнат шартномасини тузиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ масъул ходимлар томонидан ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
- Қуйидагилар директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Тошкент давлат юридик университети буйруқлари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг техникумга тегишли талаблари бажарилишини таъминлаш;
техникум директорининг буйруқлари ижросини таъминлаш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
Давлат таълим стандартлари асосида таълим жараёнини ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг назарий билим, амалий кўникма ва касбий тайёргарлигини таъминлаш;
ўқув жараёнларига оид масалалар бўйича техникум Кенгаши қарорлари ва директорнинг буйруқлари бажарилишини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатига қоидаларига сўзсиз амал қилиш;
Ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
Атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
ривожланган мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик
ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиётларини яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилишини ташкил этиш;
педагог ходимларни белгиланган тартибда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
барча мутахассислик ва касбларни ўқув режа ва ўқув дастурлари билан таъминлаш;
ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, педагог ходимларнинг шахсий иш режалари сифати ҳамда бажарилиши юзасидан назорат олиб бориш ва бажарилишини таъминлаш;
ўқув режаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ўқув ва услубий конференцияларни ташкил этиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;
ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёргарлигига умумий раҳбарлик қилиш ва натижаларини таҳлил қилиш;
ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимларини татбиқ этиш, ўқувчилар билимларини объектив баҳолаш ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
уч ёки ундан ортиқ фанларни ўзлаштира олмаган (қониқарсиз баҳоланган) ўқувчиларни курсда қолдириш ва қолдирилган ўқувчиларни қайта тиклаш, академик таътил бериш, ўқувчиларни курсдан курсга ўтказиш ишларини амалга ошириш;
ўқув машғулотлари жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, кафедралар ўқув юкламалари ва йиллик ҳисоботларини таҳлил этиш ва ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ўқув-услубий семинарларни ташкил этиш ва бу йўналишдаги илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш;
педагог ходим лавозими бўш иш ўринларига ишга қабул қилишни ташкил этиш;
ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
техникум Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида ўкув жараёнига тегишли масалаларни белгиланган муддатда сифатли ижро этилишини, ўқув-услубий ҳисоботларни белгиланган шаклларда техникум директорига тақдим этилишини таъминлаш;
ўқув жараёнини самарали ва сифатли ташкил этиш бўйича кафедралар фаолиятини назорат қилиш;
меҳнат ва ўқув интизомини бузган педагог ходимларга нисбатан чора кўриш ва улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш;
педагог ходимларнинг йиллик ҳисоботларини таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш;
бошқа касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари билан ўқув-услубий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда педагог ва бошқа ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бу соҳада давлат органлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.
- Қуйидагилар директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари, Тошкент давлат юридик университети буйруқлари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг техникумга тегишли талаблари бажарилишини таъминлаш;
техникум директорининг буйруқлари ижросини таъминлаш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
Ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
Атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича самарали тизимни яратиш;
маънавий-ахлоқий тарбия ишларини олиб боришнинг амалий, таъсирчан механизмларини шакллантириш;
маънавий-маърифий ишларнинг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг қатъий амалга оширилишини назорат қилиш тизимини яратиш;
маънавий-маърифий ишлар тизими учун зарур меъёрий ҳамда услубий ҳужжатларни, амалий тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
педагог ва бошқа ходимлар, ўқувчиларга қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ўз вақтида тушунтириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, турли хил мавзуларда маънавий-маърифий учрашувлар, баҳс-мунозаралар, мулоқотлар, суҳбатлар ва семинарлар уюштириш;
маънавий-маърифий масалалар бўйича қабул қилинган ҳужжатларни техникум жамоасига ўз вақтида етказиш ва улардаги тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
ўқувчиларда ўз тафаккурини доимий ривожлантириш эҳтиёжини шакллантириш;
ҳуқуқий тарбияни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
мамлакат ва халқаро ҳаётга оид ахборотларни техникум жамоасига етказиш тизимини ташкил этиш;
маънавий-маърифий масалаларга оид услубий ва амалий адабиётлар, қўлланмалар тайёрлаш ҳамда уларни чоп эттириш ишларини йўлга қўйиш;
ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш бўйича маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ижодий-бадиий,
спорт-соғломлаштириш клублар ишини ташкил этиш;
техникум спорт тўгарак (секция)лари фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчиларни спорт-соғломлаштириш тадбирларида фаол қатнашишини таъминлаш;
ўқувчилар орасида бадиий адабиётларни ўқиш ва ўрганиш ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш, техникум ахборот-ресурс марказини турли бадиий, публицистик асарлар, илмий-оммабоп нашрлар билан бойитилишини таъминлаш;
кам таъминланган ёки кўп болали оилаларнинг фарзанди бўлган ўқувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан зарур чораларни кўриш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
республика ва маҳаллий миқёсда ўтказиладиган маънавий-маърифий, тарбиявий ва жамоат ишларида педагог ва бошқа ходим, ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
техникумда мураббийлик тизимини таҳлил қилиш ва мураббийларнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича самарали механизмини яратиш;
ўқувчиларнинг электрон ўқув ресурсларидан онлайн режимида фойдаланиши ва техникум фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида техникумнинг замонавий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда саҳифасини яратилишини таъминлаш;
техникумда ўқувчилар мулоқот қилишининг замонавий шаклларини яратиш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда
баҳс-мунозаралар клублари, ўқувчиларни қизиқтирган мавзулар бўйича коллоквиумлар ташкил қилиш;
техникум бинолари ва ҳудудининг кўринарли жойларида билим олишга интилиш, ўз интеллектуал даражасини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқиш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказишга даъват этадиган тарғибот, шу жумладан хорижий тиллардаги материалларини (видеороликлар, плакатлар, буклетлар, флайерлар ва бошқаларни) тайёрлаш ва жойлаштириш;
техникум ўқувчиларининг ҳуқуқий маданияти ва онгини, ижтимоий фаоллигини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқтириш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент давлат юридик университети бошланғич ташкилоти фаолларини улар билан ишлашга жалб қилиш;
ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университети раҳбарияти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда муҳим масалаларни муҳокама этиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.
- Қуйидагилар директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Ҳайъат қарорлари ва буйруқлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети буйруқлари, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг техникумга тегишли талаблари бажарилишини таъминлаш;
техникум директорининг буйруқлари ижросини таъминлаш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқариш;
ўқувчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа махсус бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланилишни назорат қилиш;
техникум харажатлар сметаларининг бажарилиши, молиявий хўжалик фаолияти борилишини назорат қилиш;
техникумнинг ўқув бинолари, бошқа ёрдамчи бино ва иншоотларни
куз-қиш мавсуми ва янги ўқув йилига тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида техникумнинг моддий-техник базаси ҳолатини ўрганиб, уни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат қилиш;
штат, бюджет ва ҳисоб интизомига риоя қилинишини ва бухгалтерия ҳисоботларини назорат қилиш;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан, шунингдек коммунал хизмат турларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
бино ва иншоотларни реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиб, шартномалар тузиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва сифатини назорат қилиш;
техникумда барча қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва бошқариш;
фавқулодда ҳолатлар ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;
техникум биноларини ёнғинга қарши жиҳозлар билан таъминлаш ва уларнинг санитар-гигиеник ҳолатларини назорат қилиш;
техникум ошхонаси, буфетлар, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, тиббий пункт фаолиятини назорат қилиш;
ўқиш жараёнини замонавий ўқув жиҳозлари ва техника воситалари билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.
2-§. Кафедра мудирлари, педагог ва бошқа ходимларнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари
- 9. Қуйидагилар кафедра мудирининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга ошириш;
меҳнат интизомига риоя қилиш, техникум директорининг буйруқ ва кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
техникумнинг мол-мулкини асраб-авайлаб, ундан оқилона фойдаланиш;
техникум жамоаси аъзолари билан хушфеъл муносабатда бўлиб, кийиниш маданиятига риоя этиш;
техникум миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этиш;
кафедра педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ва уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
кафедрага педагог ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, шунингдек интизомий чора қўллаш ҳақида техникум раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йили фаолияти бўйича кафедра ҳисоботини тайёрлаб, техникум Кенгаши мажлисларида ҳисобот бериш;
кафедра педагог ходимларининг шахсий иш режаларидаги ўқув,
ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларни кўриб чиқиш, тажрибали педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш педагог ходимларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
педагог ходимларнинг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда турли йўналишлар бўйича клублар ташкил қилиш, ўқувчиларни дарсдан бўш вақтини унумли ва фойдали меҳнат билан банд қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
техникум ахборот-ресурс марказини кафедра мутахассисликлари ва касбларига оид янги ўқув ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб борилишини ва янгиланишини доимий ўрганиб бориш;
ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;
ўқувчилар билимини назорат қилиш бўйича рейтинг тизимини тўғри қўлланилишини таъминлаш, ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
дарслик, ўқув, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлашни ташкил қилиш;
иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва уларни тарбиялаш, олимпиада
ва танловларда иштирок этишга тайёрлаш, ўқувчиларни мустақил ишлаш шакл ва услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.
- Қуйидагилар педагог ходимларнинг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
шахсий режада белгиланган тадбирларни амалга ошириш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий ишларни бажариш ва маънавий-маърифий ишларда иштирок этиш;
ўқув адабиётлар, хусусан дарслик, ўқув қўлланмалар ҳамда мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш;
кийиниш маданиятига риоя қилиш, техникум ҳудудида, жумладан дарс ўтаётган хоналар, бошқа бинолар ва ташқи жойларида диний либослар ёки диққат-эътиборни ўта жалб қилувчи кийимларда юрмаслик;
тарбиявий ишларни олиб бориш, ўқувчилар билан маънавий-маърифий ишлар ва ўқув машғулотларидан ташқари тадбирларда ва илмий анжуманларда бевосита иштирок этиш;
янги педагогик технологиялардан фойдаланиш, ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминловчи тадқиқот ишларини амалга ошириш;
педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;
ўқувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;
ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;
техникумнинг мол-мулкини асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;
ўқувчиларнинг танлаган мутахассислиги бўйича юксак касбий тайёргарлик, ижодий ва меҳнатга бўлган қобилият ҳамда ташаббускорликни шакллантириш;
чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш;
республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;
техникум директори ва унинг ўринбосарларининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш;
техникум томонидан ташкил этиладиган барча маданий, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;
кафедрада ўқитиладиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида янги манбалар билан бойитиб бориб, уларни ўқувчиларга таништириб бориш ва дарсларни юқори савияда ўтиш;
ҳар ўқув йили бошлангунга қадар кафедра томонидан ўқитиладиган фанларнинг ўқув дастури, календар режаси ва рейтинг назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлатиш;
ўқувчилар билимини холисона баҳолаш;
рейтинг назоратларини ўз вақтида ўтказиш;
педагогик маҳоратини ошириб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш;
жамоа шартномаси қоидаларига риоя қилиш;
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
3-§. Техникум кенгаши котиби ва ходимларнинг асосий вазифалари
ва мажбуриятлари
- Қуйидагилар техникум Кенгаши котибининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
янги ўқув йили учун техникум Кенгаши иш режасини ва режа асосида ҳар бир Кенгаш йиғилишининг кун тартибини тузиш;
техникум Кенгаши кун тартибида кўриладиган масалалар юзасидан белгиланган масъул шахслар билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш;
техникум Кенгашида қабул қилинган қарорларга асосан тегишли ҳужжатларни тайёрлаш;
техникум Кенгаши қарорларининг бажарилишига доир маълумотларни умумлаштириш;
техникум Кенгаши йиғилиши баённомаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш, техникум Кенгаши қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида директор ўринбосарлари, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар раҳбарларига техникум Кенгаши қарорларидан кўчирмалар тарқатиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми, меҳнат ва ўқув интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, техникум директорининг буйруқлари, мазкур Қоидалар ва лавозим йўриқномалари талабларига риоя этиш.
- Қуйидагилар техникум бошқа ходимларининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари ҳисобланади:
ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш;
техникумнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш;
ўз хизмат вазифасини бажараётганда, коррупциявий хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, шу жумладан ғайриқонуний имтиёзларни олиш ёки бошқача тарзда ғайриқонуний мақсадларда ўзининг ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун пул маблағлари ёҳуд бошқа қимматликлар кўринишида пора таклиф қилмаслик, ваъда бермаслик, пул тўламаслик, товламачилик қилмаслик, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермаслик ва пора олмасли, ўзининг ёки бошқа шахснинг фойдасига бирон-бир шахс хизматларидан фойдаланмаслик, мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни олмаслик, шунингдек ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;
атрофдаги шахслар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёки унда қатнашишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳулқ атвордан ўзини тийиш;
меҳнат интизомига риоя қилиш;
иш жараёнида мулоқот қиладиган ходимлар, ўқувчилар ва бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш;
техникум директорининг буйруқ ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;
кийиниш маданиятига риоя қилиш, техникум ҳудудида, жумладан аудиториялар, бошқа хоналар ва ташқи жойларда диний либослар ёки диққат-эътиборни ўта жалб қилувчи кийимларда юрмаслик;
техникум мол-мулкини асраб-авайлаш, моддий бойликлар ва ҳужжатларни сақлаш юзасидан ўрнатилган тартибга риоя этиш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ, меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, техникум Устави, техникум Кенгаши қарорлари, директор буйруқлари, мазкур Қоидалар, таълим тизимига оид
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лавозим йўриқномаси талабларига риоя этиш.
3-боб. Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш
1–§. Меҳнат шартномасини тузиш
- Техникумга ишга қабул қилиш адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
- Ишга қабул қилинаётган ходим билан иш берувчи ўртасида қуйидагилар ҳақида меҳнат шартномаси тузилади.
ходим ишга қабул қилинаётган лавозим ва иш жойи;
меҳнат шартномаси муддати;
ишнинг бошланиш куни;
тарафларнинг меҳнат мажбуриятлари;
иш вақти ҳамда меҳнат таътили бериш тартиби;
меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби;
меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
Меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолларда, ушбу шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади.
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.
- Меҳнат шартномаси ёзма шаклда бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.
ходимнинг талабига кўра меҳнат шартномаси (контракт) у биладиган тилда тузилади ва давлат тилида тузилган шартнома (Контракт) билан бир хил кучга эга бўлади
- Педагог ва бошқа ходим билан техникум ўртасидаги меҳнат муносабатлари улар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида вужудга келади.
- Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзили кўрсатилган паспорт ёки уни ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;
меҳнат дафтарчаси (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно);
ҳарбий хизматга мажбурлар тегишлича ҳарбий билет ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг гувоҳномаси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилишига фақат махсус тайёргарликка эга бўлган шахсларгина қўйилиши мумкин бўлган ишга кириш вақтида ишга кирувчи олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломни, мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани (чет давлатлар ҳудудида олинган диплом Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тегишли тартибда нострификацияланган (эквивалентлиги қайд этилган)лиги ҳақида тегишли гувоҳномаси билан);
ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Кадрлар ҳисобини юритиш ва улар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида педагог ва бошқа ходимлар томонидан Кадрлар бўлимига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
кадрлар ҳисобини олиб бориш шахсий варақаси;
таржимаи ҳол;
яқин қариндошлар ҳақида маълумотнома;
6 та фотосурат (электрон варианти билан).
- Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги текшириб кўрилгач, ишга кираётган шахс томонидан ариза ёзилади ва техникум девонхонасида рўйхатдан ўтказилади. Аризада ишга кирувчининг исми, фамилияси, отасининг исми тўлиқ, қисқартиришсиз, ишга кираётган лавозими эса штат жадвалида белгиланган лавозимга мос ҳолда ёзилиши шарт.
- Педагог ва бошқа ходимни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш учун у билан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
- Меҳнат шартномаси педагог ва бошқа ходим, директорнинг имзоси билан тасдиқланади. Директорнинг имзоси техникум муҳри билан тасдиқланади.
- Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси
имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Педагог ва бошқа ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши лозим. Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушиши лозим. - Техникум томонидан ёки унинг рухсати билан ишга қабул қилишни тегишлича расмийлаштирмасдан туриб ишга қўйилган шахс ишга тушган биринчи кунидан бошлаб меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
- Меҳнат шартномаси тузилганидан кейин техникум меҳнат шартномасининг мазмунига тўлиқ мос бўлган ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради ҳамда педагог ва бошқа ходимга имзо қўйдирган ҳолда бундан хабардор қилади.
- Кадрлар бўлими инспектори томомнидан таълим муассасасида 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (Рўйхат рақами 402,29.01.1998й.) қоидаларига мувофиқ меҳнат дафтарчаси юритилади, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан “ЯММТ” ИДАКда электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш таъминланади.
- Техникум қуйидаги ҳолларда ишга қабул қилишдан бош тортишга ҳақли эмас:
а) агар рад этиш педагог ва бошқа ходимнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича амалга оширилса;
б) техникум томонидан ишга таклиф қилинганларни;
в) ногиронларни, ўқув муассасаларнинг битирувчиларини, уч ва ундан ортиқ фарзандлари бор ёлғиз ота-онани, пенсия ёшига яқинлашган шахсларни, агар улар жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан муассасага белгиланган энг кам миқдордаги иш ўринлари ҳисобидан ишга йўлланма бўйича маҳаллий меҳнат органлари томонидан юборилган ҳолларда;
г) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
- Педагог ва бошқа ходим техникумдан ишга қабул қилишни рад этиш сабабларини ёзма равишда асослашни талаб қилишга ҳақлидир. Техникум уч кун ичида унга ёзма асос кўрсатиши шарт. Ҳомиладор аёлларга ва уч ёшгача боласи бўлган аёлларга техникум, агар улар шундай талаб билан мурожаат этмаган тақдирда ҳам ишга қабул қилишни рад этиш сабаби ёзма равишда тушунтирилади. Ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганда педагог ва бошқа ходим белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.
- Меҳнат шартномаси 3 ойгача бўлган дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин.
- Қуйидагилар билан меҳнат шартномаси тузиш даврида дастлабки синов муддати қўлланилмайди:
ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
олти ойгача муддатга ишга қабул қилинаётганлар билан;
касб-ҳунар ва олий таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчиларни ишга қабул қилганда;
техникумга белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилганлар билан;
ходимни бошқа ишга ўтказишда синов муддати белгиланишига йўл қўйилмайди.
- Ишга қабул қилиш жараёнида ёки педагог ва бошқа ходим унинг розилиги билан бошқа ишга ўтказилаётганда, техникум педагог ва бошқа ходимни:
унга юклатилган меҳнат вазифалари доираси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари билан;
мазкур Қоидалар, жамоа шартномаси, лавозим йўриқномаси ва педагог ва бошқа ходимнинг меҳнат фаолиятига оид бошқа ҳужжатлар билан;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар билан таништириши лозим.
- Кадрлар бўлими педагог ва бошқа ходимнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувни киритиши ва у киритилиши керак бўлган шахсий варақа –
Т-2 шаклига имзо қўйдирган ҳолда ёзувнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзув билан тўлиқ мувофиқлигини таништириши шарт. - Педагог ва бошқа ходимнинг хоҳишига қараб меҳнат дафтарчасига техникумда ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ёки бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотнома асосида ўриндошлик бўйича ишлаш даврлари тўғрисидаги ёзув киритилади.
- Техникумнинг мансабдор шахслари ходимдан унинг меҳнат мажбуриятларига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга зид ҳаракатларни содир этишни, шунингдек педагог ва бошқа ходимнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, ор-номуси ва шаънини камситадиган ҳаракатлар содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас.
2-§. Меҳнат шартномасини ўзгартириш
- Меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга кўра ўзгартирилиши мумкин:
меҳнат шартларининг ўзгартирилиши оқибатида;
бошқа ишга ўтказишда;
иш жойини ўзгартиришда.
- Меҳнат шартларини ўзгартиришга колежнинг, педагог ва бошқа ходимнинг талабига кўра йўл қўйилади. Жумладан, техникум, агар меҳнат шартларини сақлашнинг имкони бўлмаса ёки технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар педагог ва бошқа ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳолларда уларни ўзгартиришга ҳақлидир. Меҳнат шартларини кейинги ўзгартириш тўғрисида педагог ва бошқа ходим камида икки ой олдин ёзма равишда, тилхат берган ҳолда огоҳлантирилиши керак. Бу муддатни қисқартиришга фақат педагог ва бошқа ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
- Мазкур Қоидаларда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилишга қуйидаги мажбурий шартлар мавжуд бўлганда йўл қўйилади:
агар педагог ва бошқа ходим меҳнатнинг янги шарт-шароитида ишлашни давом эттиришга рози бўлмаса;
агар техникумда меҳнатнинг илгариги шарт-шароитини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса.
- Педагог ва бошқа ходимлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда меҳнат шартларини ўзгартиришни ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидир (ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача боласи бўлган (16 ёшгача ногирон боласи бўлган) аёллар илтимосига кўра тўлиқ бўлмаган иш кунини ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасини белгилаш, тиббий хулосага кўра ҳомиладор аёлларга, ТМЭК тавсияларига кўра ногиронларга маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрларини камайтириш ва ҳ.к.).
Техникум педагог ва бошқа ходимнинг талабини берилганидан кейин уч кун ичида кўриб чиқиши шарт. Талабни қондиришдан бош тортилган ҳолда техникум педагог ва бошқа ходимга бош тортиш сабабини маълум қилиши шарт.
- Техникум педагог ва бошқа ходимни фақат унинг розилиги билан бошқа доимий ёки вақтинчалик ишга ўтказиши мумкин. Вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш ҳолатлари ва муддатлари техникумнинг жамоа шартномасида белгиланган.
- Педагог ва бошқа ходим ҳамда техникум ўртасида ишга қабул қилиш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам педагог ва бошқа ходим томонидан асосий ишидаги вазифалардан ташқари бошқа касблар (лавозимлар) бўйича қўшимча вазифаларни бажариш тўғрисида келишиб олиниши мумкин.
- Педагог ва бошқа ходим бир неча касблар ёки лавозимлардаги ишларни асосий иш учун ажратилган вақтда бажаради. Уларни бажариш тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори педагог ва бошқа ходимнинг қўшимча лавозим бўйича тўланадиган иш ҳақининг 30 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.
- Бир неча касблар ёки лавозимларда ишлаш муайян ёки номуайян муддатга белгиланиши мумкин. Келишилган муддат тугаганидан сўнг бир неча касблар ёки лавозимларда ишлаш ҳақида мазкур педагог ва бошқа ходим билан белгиланган шартлар бекор қилинади. Бир неча касб ёки лавозимларда ишлаш ва уни бекор қилиш меҳнат шартномасида акс эттирилади ва техникумнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
3-§. Меҳнат шартномасини бекор қилиш
- Меҳнат шартномаси фақат Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида назарда тутилган асослар бўйича ва унда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
- Педагог ва бошқа ходим техникумни икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Педагог ва бошқа ходим билан техникум ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Педагог ва бошқа ходим огоҳлантириш муддати давомида берган аризасини қайтариб олишга ҳақли.
- Педагог ва бошқа ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризаси рўйхатга олиниши шарт. Огоҳлантириш муддати ариза рўйхатга олинишидан қатъи назар, берилган куннинг кейинги кунидан бошланади.
- Педагог ва бошқа ходим томонидан берилган ариза, берилган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай техникум директорига топширилади.
- Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (таълим муассасига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, техникум меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.
- Қонун билан белгиланган огоҳлантириш муддати педагог ва бошқа ходим билан техникум ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин.
Техникум директоридан ташқари бошқа мансабдор шахслар,
шу жумладан педагог ва бошқа ходим меҳнат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ҳам огоҳлантириш муддатини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани педагог ва бошқа ходим исталган вақтда, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлган даврда ва ҳоказоларда топширишга ҳақлидир. Кўрсатилган даврларнинг ҳаммаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддати ҳисобланади.
- Томонлар огоҳлантириш муддати мобайнида меҳнат шартномасининг шартларини одатдаги тартибда бажаришда давом этадилар.
- Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг педагог ва бошқа ходим ишни тўхтатишга ҳақли, техникум эса унга меҳнат дафтарчаси, меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши
ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. - Муддатли ёки муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси, ушбу иш тугалланган куни ёки меҳнат шартномасида белгиланган куни бекор қилинади. Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган педагог ва бошқа ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу педагог ва бошқа ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
- Педагог ва бошқа ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (номуайян ёки муайян муддатга тузилган ҳолларда ҳам) техникумнинг ташаббуси билан фақат Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда ва унда белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
- Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини техникумнинг ташаббуси билан бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради:
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, педагог ва бошқа ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд муассасанинг тугатилганлиги;
педагог ва бошқа ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;
педагог ва бошқа ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун педагог ва бошқа ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида педагог ва бошқа ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;
педагог ва бошқа ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;
ўриндошлик асосида ишламайдиган педагог ва бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;
педагог ва бошқа ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.
- Педагог ва бошқа ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини техникумнинг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, муассаса бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
- Қуйидагилар меҳнат шартномаси бекор қилинишига олиб келувчи меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади:
ижро интизомини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳуқумат қарорлари ва фармойишлари, Адлия вазирлиги ҳайъатининг қарорлари, адлия вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминламаганлик);
ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида бўлмаганлик), педагог ходимлар учун – дарс жадвалига кўра бир иш куни мобайнида дарс жадвалида белгиланган дарс машғулотларида иштирок эмаслик;
ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп воситаларини истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида тузилган далолатнома ёки тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;
педагог ва бошқа ходимнинг мазкур ишда ишлашини давом эттириш мумкин бўлмаган ғайриахлоқий хатти-ҳаракатни содир этиши;
педагог ва бошқа ходимлар томонидан ўқувчиларга руҳий ва жисмоний таъсир ўтказилган бўлса;
техникум ходимлари, ўқувчиларининг, шу жумладан тартиббузарнинг ҳам ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда техника хавфсизлигини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;
махфийлиги меҳнат шартномасида шарт қилиб қўйилган сирининг педагог ва бошқа ходим томонидан ошкор қилиниши;
бевосита пул ёки товар бойликларига хизмат кўрсатадиган педагог
ва бошқа ходим томонидан айбли хатти-ҳаракатлар содир этилиши, агар бу хатти-ҳаракатлар техникум томонидан унга нисбатан ишончнинг йўқолиши учун асос бўлса;
техникумнинг буйруқларини бажаришдан асоссиз бўйин товлаш;
умумий шартлардаги пенсия ёшига тўлган педагог ва бошқа ходимлар томонидан даврий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш кабилар киради.
- Педагог ва бошқа ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб техникум томонидан ҳал этилади.
- Техникум меҳнат шартномасини бекор қилиш истаги ҳақида педагог ва бошқа ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда огоҳлантириши шарт:
меҳнат шартномаси педагог ва бошқа ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан, шунингдек педагог ва бошқа ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсияни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда – камида икки ой олдин;
меҳнат шартномаси педагог ва бошқа ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғига кўра бажараётган ишга нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда – камида икки ҳафта олдин;
меҳнат шартномаси педагог ва бошқа ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилинган ҳолларда – камида уч кун олдин ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди.
- Мазкур Қоиданинг 52-бандининг 1-2 кичик бандларида назарда тутилган огоҳлантириш тарафларнинг келишуви билан унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
- Қонунда назарда тутилган ҳолларда меҳнат шартномаси тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши мумкин.
- Адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан вазифаларни бажаришда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисидаги низом талабларини қўпол равишда бузиш. Яъни, ходим:
уни коррупцияга оид ҳуқуқзарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзига мурожат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз рахбарларини, коррупцияга қарши курашиш сиёсатидаги шахсларни хабардор қилмаслик;
бўйсунувидаги ходимнинг ноқонуний қарорлар қабул қилиш ёки коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этишига мажбур этиши;
бошқарув тартибига қарши жиноятлар, шу жумладан мансаб ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳамда коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида раҳбариятга хабар бермаслик.
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш барча ҳолларда техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Ушбу кун техникум педагог ва бошқа ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида буйруқ нусхасини беради ва у билан ҳисоб-китоб қилинади.
- Меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан боғлиқ талаблар касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олмасдан бекор қилинмайди, ташкилотнинг бутунлай тугатилиши бундан мустасно.
4-боб. Иш вақти, дам олиш вақти ва ундан фойдаланиш
- Педагог ва бошқа ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Техникум ходимлари учун ҳар кунги иш вақти 8 (саккиз) соатни ташкил этадиган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган.
Барча ходимлар учун ҳафталик дам олиш вақти икки дам олиш кунини (шанба, якшанба) ташкил этади.
Байрам (ишламайдиган) кунлари арафасида кундалик иш вақти бир соатга қисқартирилади.
- Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси, масофавий иш усули, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлаш режимига ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин.
- Техникум ходимлари учун ҳар кунги иш вақтининг бошланиши ва тамом бўлиши ҳамда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади:
ҳар куни (шанба, якшанбадан ташқари) – соат 8-00 дан 17-00 гача;
кундалик тушлик танаффус – 12-00 дан 13-00 гача;
Умумий дам олиш куни – шанба-якшанба.
- Зарурат туғилганда иш куни режими касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда техникум директорининг буйруғи билан ўзгартирилиши мумкин.
- Педагог ходимлар учун иш куни муддати йилига 550 соат қилиб белгиланади ва ўқув машғулотлари жадвалига кўра тартибга солинади.
- Педагог ходимлар иш куни давомида барча турдаги ўқув-услубий, тарбиявий ва бошқа ишларни ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар режаси асосида амалга оширади. Ҳар бир кафедрада педагог ходимларининг навбатчилиги ташкил этилиши мумкин.
- Педагог ходимлар томонидан ўқув машғулотлари жадвали, шахсий иш режаси ва навбатчилик жадвалининг бажарилиши директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари ва кафедра мудири томонидан назорат қилиб борилади.
- Қуйидаги педагог ва бошқа ходимларга ҳам иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади:
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга – ҳафтасига 36 соат;
I ва II гуруҳ ногиронларига – ҳафтасига 36 соат;
- Иш берувчи хомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, тиббий хулосага мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, уларга тўлиқсиз иш вақти белгилайди.
- Иш вақтидан ташқари ишлар педагог ва бошқа ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир педагог ва бошқа ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
- Педагог ва бошқа ходимларнинг дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида белгиланган асослар бўйича ва тартибда техникум директорининг буйруғи билан йўл қўйилади ҳамда уларга бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи сақланган ҳолда бошқа дам олиш куни бериш билан қопланади.
- Йиллик таътилларни бериш, уларга ҳақ тўлаш ва ҳисоблаб чиқиш тартиби, шунингдек таътилга чиқиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
- Педагог ва бошқа ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;
бола парваришлаш таътиллари;
ўқиш билан боғлиқ таътиллар;
ижодий таътиллар.
- Педагог ва бошқа ходимнинг аризасига биноан томонларнинг келишувига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, мазкур таътилнинг муддати педагог ва бошқа ходим билан техникум ўртасидаги келишувга биноан белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
- Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлагандан кейин берилади. Мазкур қоида қуйидаги педагог ва бошқа ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди:
аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;
I ва II-гуруҳ ногиронларига, 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
муддатли ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;
ўриндошлик асосида ишлаётганларга, асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга, агар бу ўқиш манфаати билан боғлиқ бўлса.
- Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади.
- Таътилдан чақириб олишга фақат педагог ва бошқа ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади ва техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
- Педагог ва бошқа ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан (ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин.
- Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
- Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим.
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, шу жумладан унинг муддати тамом бўлиши муносабати билан ҳам, педагог ва бошқа ходимнинг хоҳишига кўра, педагог ва бошқа ходим билан техникум ўртасидаги келишувга мувофиқ йиллик таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
Мазкур бандда назарда тутилган таътил даврида педагог ва бошқа ходим меҳнат шартномасини унинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризасини, башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати тугаган бўлса, қайтариб олишга ҳақли эмас.
5-боб. Ўқишни ташкил этиш тартиби ва ўқув интизоми
- Техникумда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Ўқув машғулотлари ўқув режа ва ўқув дастурларига мос равишда тузилган дарс жадвалларига асосан олиб борилади.
- Ўқув машғулотлари дарс жадвали семестр учун тузилиб, тегишли тартибда тасдиқланади ва семестр бошланишидан 5 кун олдин белгиланган жойларда осиб қўйилади.
- Ўқувчиларга ўқув йили давомида икки маротаба умумий давомийлиги 10-12 ҳафтага тенг бўлган таътиллар берилади.
- Техникумда академик соатнинг давомийлиги 40 минут деб белгиланган ва 80 дақиқадан иборат танаффуссиз қўшма дарс жорий этилади. Ҳар бир дарс машғулотлари ўртасида 10 дақиқа, 2-жуфтликдан сўнг 40 дақикалик танаффус берилади.
- Ўқиш 2 сменадан иборат тартибда ташкил этилганда, сменалар орасидаги танаффус 40 дақиқа этиб белгиланади.
- Ўқув йили икки семестрга бўлинади, улардан ҳар бири ўқувчилар ўзлаштириши натижаларининг якунланиши билан тугалланади.
- Техникум жамоат, ташкилий ва маъмурий ишларни бажариш учун гуруҳ сардорлари гуруҳ мураббийсининг тавсиясига кўра гуруҳнинг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Гуруҳ сардорлари ўзининг иш фаолиятини техникум Устави, одоб-ахлоқ қоидалари ва мазкур Қоидалар, техникумнинг бошқа ички локал ҳужжатлари асосида олиб боради.
- Гуруҳ сардори ўз аризасига мувофиқ ёки зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги, гуруҳ сардори обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун гуруҳ мураббийсининг тақдимига кўра муддатидан олдин вазифасидан озод этилиши мумкин.
- Гуруҳ сардорлари қуйидаги вазифаларни бажаради:
ўқувчиларнинг қизиқишларига оид бўлган, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни тегишли таркибий бўлинмалардан олиш;
ўқувчилар йиғилишларида ўқувчилар номидан иштирок этиш;
педагог ходимлар томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотлари сифати ва ўқувчиларнинг билимини объектив баҳолаш юзасидан ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини кафедра мудирларига ёки шахсан ўзи мутахассисликлар ва касблар бўйича деканга, директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосарига етказиш;
техникумнинг жамоат ишларида фаол қатнашаётган ўқувчиларни рағбатлантириш юзасидан Касаба уюшмаси қўмитаси ёки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларига таклифлар киритиш;
техникум одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажармаётган ўқувчиларга нисбатан чора кўриш юзасидан гуруҳ мураббийсига, мутахассисликлар ва касблар бўйича деканга таклифлар киритиш;
мутахассисликлар ва касблар бўйича деканатдан олинган зарур ташкилий-норматив маълумотларни ўз вақтида ўқувчилар эътиборига етказиш;
ўқувчиларнинг техникум ахборот-ресурс хизмати ва кафедраларидан зарур адабиётлар, методик материалларни олишларини таъминлаш;
ўқувчиларни жамоат ишларида иштирок этишларини ташкил этиш.
- Қуйидагилар ўқувчиларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
ўқув интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва мазкур Қоидаларига риоя этиш, аудиторияда тозалик ва анжомларни бут ҳолатда сақлаш;
танлаган мутахассислиги бўйича доимий равишда чуқур назарий ва амалий билим олиш;
ўзининг маънавий салоҳиятини ошириб бориш;
тасдиқланган дарс жадвалида белгиланган барча ўқув машғулотларига қатнашиш;
ўқув машғулотларига ўз вақтида кечикмай келиш;
белгиланган вақтда оралиқ ва якуний назоратини топшириш;
ўқувчи ўқув машғулотларига узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган ҳолда, эртаси куни бу ҳақда мутахассисликлар ва касблар бўйича деканни хабардор қилиб, асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш;
техникум ҳудудида озодаликка риоя этиш;
электроэнергия, сув ва бошқа ресурслардан тежаб фойдаланиш;
техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан сақлаш қоидалари ва меъёрларига риоя этиш;
техникум Устави, одоб-ахлоқ қоидалари ва ушбу Қоидаларга ҳамда қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этиш.
- Ўқувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
аудитория ва техникум ҳудудида чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
техникум раҳбариятининг розилигисиз аудиторияга бошқа аудиториялардан жиҳозларни олиб кириш ёки олиб чиқиш;
дарслар пайтида коридорларда мақсадсиз юриш, баланд овозда гаплашиш, шовқин қилиш;
дарсларга узрсиз сабабларга кўра қатнашмаслик;
дарсларга кечикиб келиш;
дарслар давомида педагог ходимларга халақит бериш (шовқин қилиш, аудио ва видеотехникадан, уяли алоқа воситалардан фойдаланиш);
техникум биноси ва унга тегишли ҳудудда қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаш;
техникум дарс машғулотлари ва турли тадбирларга диний ибодат либосларида келиш;
ўқув биноси ва аудиторияларга бегона шахсларни олиб кириш;
шахсий автомашиналарни техникум ҳудуди атрофида рухсат этилмаган жойларга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
21 майдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сон қарорида кўрсатилган талабларга риоя этмаслик.
6-боб. Бинолар ичидаги тартиб
- Ўқув биноларини зарур жиҳозлар (мебель, ўқув ускуналари
ва бошқалар) билан таъминланиши учун директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари масъул ҳисобланади. - Техникум бинолари ичида:
бош ва устки кийимда (пальто, куртка ва ҳ.к.) юриш;
чекиш;
спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатда бўлиш тақиқланади.
- Бино ичига кириш хизмат рухсатномалари, вақтинчалик рухсатнома ва ўқувчилик гувоҳномалари асосида амалга оширилади.
- Иш вақти тугагандан сўнг хона ва аудиторияларнинг калити бино хавфсизлигини таъминловчи навбатчига махсус журналга имзо қўйиш орқали топширилади.
- Бино хавфсизлигини таъминловчи навбатчи иш вақти тугагандан сўнг ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр ёриткичларнинг ўчирилганлиги, дераза ва эшиклар қулфланганлиги, педагог ва бошқа ходим, ўқувчиларнинг ўз вақтида бинодан чиқиб кетганлигини текшириб чиқади.
7-боб. Иш ва ўқишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш
- Педагог ва бошқа ходимлар қуйидаги шаклларда рағбатлантирилади:
давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисида Адлия вазирлигига таклиф киритиш;
техникумда кўп йиллар мобайнида бенуқсон ишлагани учун фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари билан рағбатлантириш;
юбилей саналари муносабати билан моддий рағбатлантириш, совғалар бериш;
касб байрами муносабати билан бир йўла бериладиган мукофотлар;
байрам саналари муносабати билан бериладиган мукофотлар ва бошқа шакллардаги рағбатлантириш чоралари.
- Иш ҳақи, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар мазкур Қоидаларда белгиланган рағбатлантириш турларига кирмайди.
- Ўқувчилар ўқишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги, техникум ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
ташаккурнома эълон қилиш;
бир маротабалик пул мукофоти билан тақдирлаш;
фахрий ёрлиқ ёки қимматбаҳо совға билан тақдирлаш.
- Рағбатлантириш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ва техникум касаба уюшмаси қўмитаси бошланғич ташкилотлари томонидан ёки уларнинг тавсиялари асосида техникум директорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун жавобгарлик
- Техникумда меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жамоа шартномаси шартларига, ушбу Қоидаларга ва бошқа меҳнат интизомини тартибга солувчи ички ҳужжатларга, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари, техника ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, шунингдек ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига риоя қилишни ўз ичига олади.
- Техникум педагог ва бошқа ходимларига меҳнат интизомини биринчи марта бузгани учун ёки ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизликдан содир этган тақдирда қуйидаги таъсир чоралари қўлланиши мумкин:
огоҳлантириш;
бир марталик мукофотдан маҳрум қилиш (агар мукофотлашга оид локал ҳужжатларда назарда тутилган бўлса);
устамадан маҳрум қилиш.
- Меҳнат интизомини бузганлиги учун техникум педагог ва бошқа ходимига қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг 30%дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
мазкур Қоидаларнинг 50-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Педагог ва бошқа ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш меҳнатга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади;
меҳнат шартномасини бекор қилиш.
- Интизомий жазо чоралари техникум директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
- Интизомий жазо чораси сифатида жарима илгари мазкур педагог ва бошқа ходимга содир этилган ножўя хатти-ҳаракати учун ҳайфсан берилгани ёки берилмаганидан қатъий назар қўлланилади.
- Интизомий жазо қўлланилишидан аввал педагог ва бошқа ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилинади. Педагог ва бошқа ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Педагог ва бошқа ходим ўзи содир этган интизомсизлик хусусида тушунтириш хати беришдан бош тортганлиги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғирлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, педагог ва бошқа ходимнинг олдинги иши ва ҳулқ-атвори ҳисобга олинади.
- Интизомий жазо чоралари бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб узоғи билан бир ой ичида қўлланилади. Бир ойлик муддатга педагог ва бошқа ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақти қўшилмайди.
- Техникумнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича йўл қўйилган қоидабузарликлар учун интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб икки йил мобайнида қўлланилиши мумкин. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди.
- Интизомий жазо берилганлиги тўғрисидаги буйруқ педагог ва бошқа ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Педагог ва бошқа ходим тилхат беришдан бош торган ҳолда тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
- Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун педагог ва бошқа ходимга нисбатан фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
- Интизомий жазонинг амал қилиш муддати уни қўллаш кунидан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Агар ана шу муддат давомида ходим янги интизомий жазога тортилмаса у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда интизомий жазони бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи бир йил тугашига қадар уни ўзининг ташаббусига кўра, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра бекор қилишга ҳақлидир. Ходимдан интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш техникум директори буйруғи билан расмийлаштирилади.
- Ходим томонидан техникум ва унинг мол-мулкига бевосита тўғридан-тўғри зарар етказилганда, интизомий жазо қўлланилганлигидан қатъий назар қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.
- Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида педагог ва бошқа ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
- Ўқувчига нисбатан техникум Уставини, одоб-ахлоқ қоидаларини ва мазкур Қоидаларни бузганлиги учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Интизомий жазо чораси ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин бир ой ичида, содир этилган кундан бошлаб олти ой ичида, ўқувчининг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмаган ҳолда қўлланилади.
Узрсиз сабабларга кўра дарсларни 36 соатдан ортиқ вақт қолдирган ўқувчига, қоида тариқасида, хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилади.
- Уч ёки ундан ортиқ фанларни ўзлаштира олмаган (қониқарсиз баҳоланган) ўқувчилар курсда қолдирилади. Курсда қолдирилган ўқувчилар ўқишини тиклаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
- Саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ўқувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин.
9-боб. Алоҳида қоидалар
- 119. Карантин ёки шу каби ходим ўз меҳнат вазифаларини иш жойида (техникум биносида) амалга оширишни тақиқловчи қонун ҳужжатларида назарда тузилган тартибда чекловлар ўрнатилган ҳолларда – иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлаш реимига ўтказиши мумкин. Бунда:
ходимнинг меҳнат мажбурияларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва/ёки техника воситалари заруриятга кўра ходимнинг ёзма талабига мувофиқ иш берувчи томонидан таъминланадим;
иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникалар ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходим томонидан иш берувчига қоплаб берилади;
ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан, шунингдек алоқа воситалари, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаган миқдорда ҳаражатлар иш берувчи томонидан ходимга қоплаб берилади;
ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда, иш берувчи ходимни бир кун олдин алоқа воситалари орқали огоҳлантириб, уни буйруқ асосида доими иш жойига ўтказади;
ходим ва иш берувчи ўртасидаги электрон ҳужжат алмашиш йўли орқали алоқалар техникумнинг локал ҳужжатлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
масофавий иш усули (уйда ишлаш)га ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатчизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва техникум жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади.
Масофадан иш деганда, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудида ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш усули тушунилади.
- Масофавий иш усулида мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти текланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.
- Ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик масофавий иш режимига ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади.
9-боб. Якуний қоидалар
- Техникум директори ва ўринбосарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш тегишли тартибда тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.
- Мазкур Қоидалар билан барча ишга кирувчилар Кадрлар бўлими томонидан, ўқувчилар эса директорнинг ёшлар билан ишлаш (бўлими) бўйича ўринбосари томонидан имзо орқали таништирилади.
- Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, Адлия вазирлигининг тамойиллари ҳамда талабларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур Қоидалар қайта кўриб чиқилиши ва техникум касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тузатилиши лозим.
Келишилди: Андижон вилояти юридик
техникуми касаба уюшмаси қўмитаси раиси
__________ Т.Мирзаев