Республика олий таълим муассасаларига қабул қилишда абитуриентлар учун имтиёзлар

Категория Қабул тартиби Асос
Олимпиада, танлов, спорт мусобақалари ғолиблари КВОТАДАН ТАШҚАРИ

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низомлар асосида халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таъсис этадиган махсус гувоҳномани олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”   1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори
Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари КВОТАДАН ТАШҚАРИ

Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1999 йил 10 июндаги ПФ–2326-сон Фармони
КВОТАДАН ТАШҚАРИ

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган бакалавриат талабалари олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПФ–5325-сон фармони
“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари КВОТА ДОИРАСИДА

«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”                 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ–3402-сон қарори
“Тарбиячи” ва “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари КВОТА ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг “Тарбиячи” республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига, мос таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”         1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари учун КВОТА ДОИРАСИДА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”             914-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари КВОТА ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, шунингдек “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий ўқув юртлари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”    1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармони
Ҳар бир ҳарбий қисмдан юқори натижаларга эришган, фаол ва шижоатли битта ёш ҳарбий учун имтиёз КВОТАДАН ТАШҚАРИ

Ҳар бир ҳарбий қисмдан юқори натижаларга эришган, фаол ва шижоатли битта ёш ҳарбий хизматчини, ҳарбий қисм қўмондони (раҳбарияти) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияси бўйича, республика олий таълим муассасаларига белгиланган давлат грантига қўшимча равишда, имтиҳонларсиз қабул қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил               1 декабрдаги ПҚ–3394-сон қарори
“Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча 1%ли квота КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратиш тартиби жорий этилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги           ПҚ–4296-сон қарори
Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил                        1 декабрдаги ПФ–5270-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 417-сон қарори

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун қўшимча 3%ли квота КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун уч фоизли квота ажратилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4212-сон қарори
Терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун имтиёз КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб терроризм, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиниши белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4212-сон қарори
Хотин-қизлар учун қўшимча 4%ли квота КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хотин-қизлар учун республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталаридан ташқари бакалавриатга қабул қилишнинг тўрт фоизли квотаси ажратилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сон қарори
Хизматдаги офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун қўшимча 5%ли квота КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул квоталаридан ташқари бакалавриатга қабул қилишнинг беш фоизли квота ажратилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги             ПҚ–3726-сон қарори
Ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун имтиёз КВОТАДАН ТАШҚАРИ

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги, ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташда ярадор бўлган, контузия, шикаст олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига танловсиз қабул қилиниши белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги             ПҚ–3726-сон қарори
Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун имтиёз КВОТАДАН ТАШҚАРИ

Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган шахслар учун қўшимча равишда беш фоизли квота ажратилган

Do`stlarga ulashing: