Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул жараёни давом этмоқда.
Қуйидаги абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ҳақида мурожаат этишлари мумкин:
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсатгичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар;
республика олий таълим муассасаларида “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар.
Шунингдек, юридик техникумларга кириш учун ўтказилган тест синовларида етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Шошилинг, аризалар жорий йилнинг 30 декабрь кунига қадар