Андижон вилояти юридик техникумида қуйидаги бўш иш ўринларига танлов ўтказилиши ҳақида ЭЪЛОН қилади.

Андижон вилояти юридик техникумидаги бўш иш ўринлари:

  1. 1. Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари – 1– нафар

Директор ўринбосари лавозими малака талаблари:

олий юридик маълумотга эга бўлиши (қоида тариқасида ҳуқуқшунослик мутахассислик бўйича магистр даражасига ёки PhD илмий даражасига эга бўлиш), таълим тизимида камида 5 йил иш стажи.

Малакавий даражаси катта ўқитувчи лавозимидан кам эмас. Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди.

 

  1. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1- нафар

Услубчи лавозими малака талаблари:

олий ёки профессионал маълумотга эга бўлиш;

намунавий, шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;

тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

 

  1. Девонхона мудири          –                 1- нафар

Девонхона мудири лавозими малака талаблари:

таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

намунавий, шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;

олий маълумот ёки профессионал юридик маълумотга эга бўлиш;

зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

 

Мазкур бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этишни истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни топширади.

  1. Танловда иштирок этиш учун ариза
  2. Дипломдан (илова нусхаси) кўчирма
  3. Маълумотнома объективка
  4. Паспорт нусхаси

Танловда иштирок этиш учун номзодлар тегишли ҳужжатларни 2021 йилнинг 10 март кунига қадар Андижон вилояти юридик техникуми кадрлар бўлимига топширишлари керак.

Танлов ўтказиладиган жой:-Андижон вилояти Адлия бошқармаси биносида.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишларингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон. 74-223-84-29, 91-490-59-19

Do`stlarga ulashing: