“Энг яхши китобхон гуруҳ” кўрик танлови

Эълон

 Ҳурматли ўқувчилар 2021 йил 12 февраль куни техникум фаоллар залида 1 ва 2 курс талабалри ўртасида “Энг яхши китобхон гуруҳ” кўрик танлови бўлади. Танловда ҳар бир  гуруҳдан 5 нафар ўқувчи қатнашади.

Барча китобсеварларни ушбу кўрик танловга таклиф қиламиз.

Кўрик танловнинг шартлари

          Кўрик-танловда иштирок этувчи гуруҳлар томонидан қуйидаги шартлар бажарилади:

1-шарт.Таништириш.

Бу шартда жамоалар ўзларини таништирадилар.Ушбу шарт тадбир моҳиятини ёритиш, ўзларининг китобхонликка бўлган қизиқшларини очиб беришга қаратилган бўлиши лозим.Миллий урф-одатларимиз, ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига мос равишда бўлиши керак. Мазкур шарт шеърий ҳамда саҳна кўринишлар орқали намойиш этилиши мумкин. Мусиқий қўшимчаларга рухсат этилади.

.        2-шарт.Савол-жавоб.Тақдимот.

Ушбу шартда ўқувчиларолдиндан берилган асарлар асосида тақдимот қиладилар. Тақдимотда берилган асарнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, асар қаҳрамонларига тавсиф бериш, асарнинг ғоясини шарҳлаш, воқеалар ривожига баҳо беришга эътибор қаратиш лозим.

3-шарт. Саҳна кўриниши.

Ушбу шартда иштирокчилар ўзбек адабиётига хос бадиий асарлардан лавҳа –  саҳна кўриниши намойиш этишадилар. Ушбу шартда иштирокчиларнинг актёрлик маҳорати, берилган парчанинг мазмуни, ғоясини тўлақонли ёритиб берилиши, саҳна маданиятига риоя қилиниши эътиборга олинади.

Do`stlarga ulashing:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan